Қувасой политехникумида очиқ мулоқот
2026-04-30 12:15:00 / Янгиликлар

Мулоқот давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар, таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар. Шаҳар ҳокими эса уларнинг мурожаатларига атрофлича жавоб бериб, бугунги кунда ёшлар учун яратилаётган имкониятлар, айниқса, касб-ҳунар эгаллаш ва келгусида муносиб иш топиш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтди.
Шунингдек, учрашувда ёшларнинг етук мутахассис бўлиб етиши, замонавий касбларни пухта эгаллаши, ўз устида тинимсиз ишлаши зарурлиги таъкидланди. Уларнинг келажакда жамият тараққиётига муносиб ҳисса қўшадиган кадрлар бўлиб етиши учун барча зарур шароитлар яратилаётгани қайд этилди.
Мазкур учрашув ёшлар билан бевосита мулоқотни кучайтириш, уларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиш ҳамда келажак режалари сари дадил қадам ташлашларига туртки берувчи муҳим майдон бўлиб хизмат қилди.









