Йўл ҳаракати қоидалари – тартиб ва хавфсизлик гарови
2026-04-23 11:00:00 / Янгиликлар

Семинарда Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан ўқувчиларга назарий маълумотлар билан бир қаторда амалий кўникмалар ҳам берилди. Махсус тайёрланган макетлар ва кўргазмали воситалар орқали йўлларда тўғри ҳаракатланиш, пиёдалар ўтиш жойларидан фойдаланиш, светофор чироқларига қатъий амал қилиш каби муҳим қоидалар босқичма-босқич тушунтирилди.
Айниқса, ўқувчиларнинг бевосита иштирокида ўтказилган амалий машғулотлар катта қизиқиш уйғотди. Улар йўл ҳаракати жараёнларини моделлаштириш орқали тўғри ва хавфсиз ҳаракатланиш бўйича зарур тажрибага эга бўлдилар.
Тадбир давомида мутахассислар йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш нафақат шахсий хавфсизлик, балки жамиятдаги умумий тартиб-интизомни таъминлашда муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидладилар.









