Хитойлик инвесторлар билан янги саноат лойиҳалари муҳокама қилинди
2026-04-13 14:00:00 / Янгиликлар
Қувасой шаҳар ҳокими Зафарджон Тўрақулов хитойлик инвесторлар билан истиқболли инвестиция лойиҳалари юзасидан учрашув ўтказди. Мулоқот давомида ҳудудда саноатни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда экспорт салоҳиятини оширишга қаратилган ташаббуслар муҳокама қилинди.

Хусусан, юқори кучланишга чидамли кабеллар ишлаб чиқариш лойиҳаси эътибор марказида бўлди. Ушбу лойиҳа орқали замонавий технологияларни жорий этиш, сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш ва ички ҳамда ташқи бозорларга чиқиш имкониятларини кенгайтириш кўзда тутилган.
Учрашув давомида инвесторларга саноат зоналарида мавжуд бўш ер майдонлари, инфратузилма имкониятлари ҳамда яратилган қулай шарт-шароитлар ҳақида маълумот берилди.
Якунда лойиҳа ҳокимлик томонидан қўллаб-қувватланиши таъкидланди.



