Қувасой делегацияси фармацевтика саноатидаги йирик ишлаб чиқариш корхонаси фаолиятини ўрганди
2026-03-11 17:00:00 / Янгиликлар

Ташриф давомида делегация аъзолари фармацевтика соҳасининг барча йўналишлари бўйича асбоб-ускуналар ҳамда тиббий маҳсулотлар ишлаб чиқариш жараёнларини ўргандилар. Мазкур корхонада бир марталик кичик тиббий воситалардан тортиб, мураккаб жарроҳлик операцияларини амалга оширишда зарур бўладиган замонавий тиббий жиҳозларгача ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган.
Учрашув жараёнида делегация вакиллари корхона раҳбарияти билан мазкур лойиҳани Қувасой шаҳрида ҳам йўлга қўйиш имкониятлари юзасидан музокаралар олиб бордилар. Шунингдек, бу борада зарур амалий ёрдамлар кўрсатилиши, Қувасой шаҳридаги саноат зоналарида яратилган шароит ва имкониятлар ҳақида батафсил маълумотлар тақдим этилди.
Мулоқот якунида лойиҳани Қувасой шаҳрида амалга ошириш бўйича дастлабки келишувларга эришилди. Бу эса келгусида фармацевтика соҳасида янги ишлаб чиқариш қувватларини яратиш ҳамда икки томонлама иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтиришга хизмат қилиши таъкидланди.









