Коррупцияга қарши кураш — умумий бурч ва шахсий масъулият
2026-02-25 17:00:00 / Янгиликлар
Адлия бошқармаси ҳамда шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида коррупцияга қарши курашиш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш масалаларига бағишланган семинар ўтказилди.
Тадбир давомида давлат хизматчиларининг масъулияти, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, шаффофликни таъминлаш ҳамда қонун устуворлигига қатъий риоя қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Семинар иштирокчилари коррупция хавфларини бартараф этиш бўйича амалий тавсиялар билан танишдилар ҳамда бу борада шахсий масъулиятни кучайтириш зарурлиги таъкидланди.
Коррупцияга қарши кураш — барчамизнинг умумий бурчимиздир.








