Қувасой шаҳар ҳокимининг фуқаролар учун навбатдаги қабули бўлиб ўтди
2026-01-20 18:00:00 / Янгиликлар
Шаҳар ҳокими Зафаржон Тўрақулов томонидан шаҳар ҳокимлигида навбатдаги фуқаролар қабули ташкил этилди. Унда корхона ва ташкилот раҳбарлари, шунингдек, ўз мурожаатлари билан келган фуқаролар иштирок этдилар.
Қабул давомида фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатлар чуқур таҳлил қилинди. Кўтарилган масалаларнинг аксарияти жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди.
Муайян муддат ва қўшимча ҳужжатлар талаб этиладиган айрим мурожаатлар эса тегишли соҳа масъулларига бириктирилиб, уларнинг ижроси қатъий назоратга олинди.
Бундай қабуллар аҳолининг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ва самарали ҳал этиш, шунингдек, давлат органлари ва фуқаролар ўртасидаги очиқ мулоқотни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.










