Маҳаллаларда хавфсиз муҳитни таъминлаш — устувор вазифа
2026-03-19 18:00:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 январдаги “Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сонли қарори мазмун-моҳияти ҳамда ижро механизмларини жойларда самарали татбиқ этиш мақсадида ўқув семинари ташкил этилди.
Мазкур семинар давомида қарорнинг асосий ғоя ва талаблари, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратишда маҳалла еттилиги ҳамда масъул этиб белгиланган ташкилотларнинг вазифа ва мажбуриятлари батафсил тушунтирилди.
Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Комила Кавланова, вилоят Ички ишлар бошқармаси вакили Дилмурод Худжақулов, вилоят Кенгаши депутати Дилором Мехмонова, шунингдек, шаҳардаги соҳага алоқадор корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда маҳалла вакиллари иштирок этдилар.
Семинар жараёнида масъул мутасаддилар томонидан қарорнинг мазмун-моҳияти, унинг ижро механизмлари, шунингдек, маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ижтимоий муаммоларни эрта аниқлаш ва манзилли ечимлар ишлаб чиқиш бўйича тақдимотлар намойиш этилди.
Таъкидланганидек, мазкур қарор маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, профилактика ишларини янги тизим асосида ташкил этишга хизмат қилади.










