МАМЛАКАТИМИЗ ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА ЎЗ ҲИССАНГИЗНИ ҚЎШИНГ, АЙНИҚСА КАРТОШКА ВА БОШҚА ЗАРУР МАҲСУЛОТЛАРНИ ЭКИШНИ ҚИСҚА МУДДАТДА ЯКУНЛАБ, ҚЎШИМЧА ДАРОМАДГА ЭГА БЎЛИНГ!
2026-03-26 14:00:00 / Янгиликлар

Ушбу қўллаб-қувватлашдан руҳланиб, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш – ҳар биримиздан масъулият ва фаолликни талаб қилаётган энг долзарб вазифалардан эканлигини ҳис қилиб, картошка, сабзавот ва полиз маҳсулотларини қисқа муддатларда экишни ташкил этиб, ички эҳтиёжни тўлиқ қондириш орқали бозорларда нархлар барқарорлигини таъминлашда ўз ҳиссамизни қўшайлик.
Ҳар бир қарич ер – имконият. Ундан оқилона фойдаланиш эса нафақат шахсий манфаат, балки юртимиз фаровонлигига қўшилган ҳиссадир шиори билан бир қарич еримизга ҳам маҳсулот экишни ташкил этайлик.
Келинг, биргаликда ҳаракат қилиб, халқимиз дастурхонини тўкин, юртимизни янада фаровон қилайлик!
Бугун фермерларимизнинг нафақат қишлоқ хўжалиги, балки иқтисодиётни юксалтириш, аҳоли турмушини яхшилаш, озиқ-овқат хавфсизлиги борасидаги ишлари эътироф этилиши шу муқаддас заминда таваллуд ва тарбия топган, ўзини айнан шу юрт фарзанди деб билгувчи Сиз азиз фермерларни ўз давлати, халқи олдидаги, уни умидлар билан тарбиялаган, вояга етказган жамият олдидаги бурчини адо этишга ундашига ишонамиз.
Ҳиммати баланд деҳқон ва фермерлар!
Мамлакатимиз аҳолисини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш, халқимиз дастурхонига етказиш, бозорларимизда нарх-наво ошиб кетишининг олдини олиш энг асосий вазифамиз эканлигини унутмаслигимиз зарур.
Озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш стратегик аҳамиятга эга бўлиши билан бир қаторда, деҳқон ва фермерларимиз учун яхши даромад манбаи ҳисобланади. Айниқса, картошка етиштириш нафақат кундалик истеъмол маҳсулоти, балки аҳоли истеъмолида энг муҳим озиқ-овқат маҳсулотларидан биридир.
Шу боис, озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш ҳажмини ошириш орқали нархлар барқарорлигини таъминлаш, импортга бўлган қарамликни камайтириш бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан бири эканлигини унутмайлик.
Келинг, юртимиз тараққиёти учун биргаликда ҳаракат қилайлик! “Долзарб бир ойлик”да дала четларидан оқилона ва самарали фойдаланиш орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, хусусан, картошка ҳамда сабзавот ва полиз экинларини экишни якунланг.
Бундан ташқари, боғ ва қатор ораларидан унумли фойдаланиб, қўшимча равишда сабзавот экинларини экиб, ҳосилдорликни ошириш ва маҳсулот турларини кўпайтиришга ҳамда шу орқали халқимизнинг дастурхонини тўкин, юртимизни фаровон қилишга ўз ҳиссангизни қўшинг!
Миришкор ва фидойи фермерлар!
Мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, жумладан, сабзавот, картошка, полиз ва бошқа экинлардан юқори ҳосил олиш учун март-апрель ойларида, яъни “долзарб бир ойлик”да биз фермерлар томонидан сабзавот уруғларини ўз вақтида ерга қадаб, агротехник тадбирларни амалга ошириш зарурлиги ҳамда эрта экиб қўшимча даромад олишингизни юракдан ҳис этиб, қуйидаги тадбирларни оғишмай амалга оширинг:
биринчидан — ҳар бир фермер хўжалиги томонидан “долзарб бир ойлик” давомида экинларни жойлаштириш рўйхатига мувофиқ очиқ майдонларда картошка, сабзавот ва полиз экинларини экишни якунланг;
иккинчидан — 10 кунлик муддатда дала четларига сабзавот, полиз, мойли, дуккакли ёки маккажўхори уруғи ва кўчатларини экишни ташкил этинг;
учинчидан — илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликни кучайтиринг, сифатли ва сертификатланган уруғдан экинг;
тўртинчидан — тижорат банклари орқали картошка етиштириш харажатларини молиялаштириш учун ҳосил қийматининг 50 фоизигача йиллик 12 фоиз ставкали, 6 ойлик имтиёзли давр билан 12 ой муддатга ажратиладиган кредитлардан фойдаланинг;
бешинчидан — сув тежовчи технологияларни кенг жорий этинг;
олтинчидан — касаллик ва зараркунандаларга қарши самарали кураш чораларини кўринг.
Ҳурматли фермер ва деҳқонлар!
Сизларни барчангизни мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланиб, экиш ишларини қисқа муддатда якунлашга чақирамиз.
Қувасой шаҳар фермерлари кенгаши Раёсати аъзолари.
