Ташаббусли бюджет жараёнидаги янгиликлар юзасидан ўқув семинари ўтказилди
2026-01-27 09:00:00 / Янгиликлар
Қувасой шаҳар ҳокимлигининг мажлислар залида шаҳар Иқтисодиёт ва молия бўлими вакиллари Д. Алиханов ва А. Ахмаджоновлар иштирокида маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда ҳоким ёрдамчилари учун ўқув семинари ташкил этилди.
Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 29-августдаги ПҚ–264-сон қарорига мувофиқ Ташаббусли бюджет жараёнига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, шунингдек, “биргаликда молиялаштириш” амалиётини жорий этиш механизмлари атрофлича тушунтирилди.
Семинар давомида иштирокчиларга янгиланган тартибларнинг мазмун-моҳияти, уларни амалиётда тўғри қўллаш, маҳаллаларда ташаббусли лойиҳаларни самарали шакллантириш ва молиялаштириш масалалари бўйича батафсил маълумотлар берилди.






