Давлат хизматда ҳалоллик ва масъулият — бош мезон
2025-09-03 10:00:00 / Янгиликлар
Қувасой шаҳар ҳокимлигида давлат идоралари ходимлари иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Мирзоҳид Убайдуллаев, шаҳар ҳокими Зафаржон Тўрақулов ҳамда шаҳардаги корхона ва ташкилот ходимлари иштирок этдилар.
Мулоқот чоғида сўнгги йилларда мамлакатимизда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан давлат хизматининг нуфузини юксалтириш, ходимларнинг ижтимоий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватланиши, шунингдек, уларнинг касбий маҳоратни ошириш йўналишида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Шунингдек, давлат хизматчилари риоя этиши лозим бўлган қатор масалалар, жумладан, коррупция ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, одоб-ахлоқ меъёрларига амал қилиш, кийиниш маданиятига эътибор қаратиш ҳамда фуқаролар билан тўғри мулоқот юритиш каби муҳим жиҳатлар муҳокама қилинди. Ушбу омиллар давлат идоралари обрўсига бевосита таъсир қилиши алоҳида таъкидланди.
Тадбир давомида давлат фуқаролик хизматчилари учун ишлаб чиқилган этик қоидалар, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва амалий тавсиялар тақдим этилди.

Якунда ходимларга давлат хизматда очиқлик, ҳалоллик ва масъулият тамойилларига содиқ бўлиш, фуқароларга сифатли хизмат кўрсатиш ҳамда давлат хизматчисининг нуфузини янада ошириш йўлида фаол бўлиш зарурлиги қайд этилди.









