Мустақиллигимизнинг 34 йиллиги муносабати билан жойларда тиббий кўриклар ўтказиш изчил давом этмоқда
2025-08-13 16:00:00 / Янгиликлар

Жумладан,
Эндокринолог;
Оториноларинголог;
(ЛОР), УЗИ мутахассиси;
ЭКГ, кардиолог;
Педиатр;
Гинеколог;
Уролог каби шифокорлар ўз хизматларини кўрсатишди.
Аниқланган касалликлар бўйича беморлар шаҳар ва вилоят тиббиёт муассасаларига даволаниш учун йўналтирилди.
Тадбир фақатгина кўрик билан чекланмади. Бошқарма бошлиғи Элёр Олтиев тиббиёт тизимида узоқ йиллар хизмат қилиб, ҳозирда саломатлиги билан боғлиқ муаммоларга дуч келган Барно Шомуродова хонадонида бўлиб, унинг аҳволидан хабар олди, меҳнатини эътироф этди. Кейин эса 87 ёшли онахон Ашурова Санобар уйига борди. Мутахассислар онахонни қон босимини ўлчади, УЗИ текширувидан ўтказилди. Онахоннинг кўнгли кўтаринки, соғлиги яхши экани ҳаммани қувонтирди.
Кексалар ва беморлар аҳволидан хабар олиш, уларни йўқлаб туриш — инсонпарварликнинг, эътибор ва эҳтиромнинг ёрқин намунасидир.






