Қоровулбозор ёшлари “Ёшлар ва қонун” танловининг вилоят босқичида 1-ўринни эгаллашди.
2025-08-07 18:35:00 / Янгиликлар
“Ёшлар ва қонун” танловининг вилоят босқичида Қоровулбозор туманидаги “Тинчлик” маҳалласи ёшлари муносиб иштирок этиб, фахрли 1-ўринни қўлга киритишди.

Танлов доирасида ёшлар ўз ҳуқуқий билимлари, ижтимоий фаоллиги, саҳна кўринишлари ҳамда қонунларга ҳурмат билан ёндашиш маданиятини кенг ёритиб беришди.
Айниқса, “Тинчлик” маҳалласи жамоаси саҳна чиқиши, интерфаол савол-жавоблар ва жамоавий билим синовларида юқори даражадаги тайёргарлиги билан ажралиб турди.
Жамоамиз эндиликда танловнинг республика босқичида вилоятимиз шарафини ҳимоя қилади.
Уларга бу йўлда омад ва муваффақиятлар тилаймиз!
Қоровулбозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати


