"Раҳбар ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди.
2025-08-01 18:35:00 / Янгиликлар

Қоровулбозор тумани ҳокими Ўткир Ҳамроев ҳамда Ички ишлар бўлими бошлиғи Алимардон Жумаевлар иштирокидаги учрашувда ёшлар, пробация ҳисобида турувчи ёшлар ҳамда мактаб ўқувчилари иштирок этишди.
Учрашувда сўзга чиққанлар туманда ёшлар томонидан эришилаётган ютуқлар бўйича тўхталиб, ушбу натижаларни қўлга киритишда фидойи устозларнинг алоҳида ўрни борлигини таъкидлашди.
“Раҳбар ва ёшлар" учрашуви қизғин савол-жавоблар, муаммолар ва таклифларга бой бўлди. Учрашувда 10 га яқин муаммо ва таклифлар билдирилиб, мурожаатларни ижобий ҳал этиш бўйича масъулларга аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, тадбир давомида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, ёшлар орасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларининг ноқонуний айланишига қарши курашиш, терроризм ва экстремизм билан боғлиқ жиноятларнинг содир этилиши ва уларнинг олдини олиш бўйича тарғибот ишлари олиб борилди.
Қоровулбозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати







