ҚОРОВУЛБОЗОР ТУМАНИДА “ХАЛҚЛАР ДЎСТЛИГИ КУНИ” КЕНГ НИШОНЛАНДИ
2025-07-30 18:50:00 / Янгиликлар

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимизда жорий қилинган “Халқлар дўстлиги куни” доирасида ўтказилаётган тадбирлар, мулоқотлар уларни ягона мақсад сари бирлаштирмоқда.
“Дўстлик фестивали” доирасида Қоровулбозор туманидаги “Ёшлар боғи”да тадбир ташкил этилди.
Дастлаб, турли миллат вакилларининг миллий таомлар кўргазмаси ташкил этилди.
Тадбирда туман ҳокими Ўткир Ҳамроев иштирок этиб, турли миллат вакилларининг миллий дастурхонидан ўрин олган таомлари билан танишди.
Дўмбира жўрлигидаги қозоқча қўшиқ эса барчага табассум улашди.
Шунингдек, мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда Баркамол авлод болалар мактаби томонидан ясалган ҳунармандчилик ишлари ҳамда китоблар кўргазмаси намойиш қилинди.
Тадбирда туман ҳокими Ўткир Ҳамроев сўзга чиқиб, барчани “30-июл-Халқлар дўстлиги куни” билан муборакбод этиб, ўзининг самимий тилакларини изҳор этди.
Тадбир туман маданият бўлими томонидан ташкил этилган консерт дастури билан давом этди.
Қоровулбозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати









