Матбуотга бағишланган умр
2025-06-27 11:20:00 / Янгиликлар

Баҳром Солиев шундай инсон. Унинг сўзга усталиги даврага файз олиб киради. Ўша даврадан кулгу ва хушкафият аримайди.
1993-йилда Қоровулбозор тумани ташкил этилгандан сўнг, туман ўз газетаси -“Қоровулбозор тонги” газетасига эга бўлди. Шу йилдан бошлаб когонлик навқирон йигит ўзини туман гезетасига бағишлади. Дастлаб, мухбир, 1996- йилдан ҳозирги кунгача газета бош муҳаррири сифатида ўз фаолиятини самарали олиб бормоқда.
Устоз жорий йилда 60 баҳорни қаршилади. Ўтган умрни ярмидан кўпини Қоровулбозорда, туманнинг ижобий имиджини яратишга бағишлади.
Қоровулбозорликларнинг 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган одамлари устознинг ҳажвий ҳикоялари ва публисистик материалларини ўқиб завқ олишади.
Қоровулбозорда Баҳром Солиевнинг китоблари кириб бормаган хонадон бўлмаса керак.
Айниқса, Қоровулбозор ҳақида ёзилган “Саҳродаги мўжиза”, “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи”, “Қоровулбозор тумани: ўтмиш, бугун ва келажак чорраҳасида”, Қоровулбозор тумани тарихи”, “Юрт таронаси” сингари бадиий ва тарихий-публисистик китоблари барчанинг кўнглидан чуқур ўрин эгаллаган.
Фурсатдан фойдаланиб, устоз Баҳром Солиевни 27-июн – матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан чин қалбимиздандан самимий табриклаймиз. Доимо қаламингиз ўткир бўлсин. Шогиртлар ардоғида бўлинг.
Ислом Каримов,
Қоровулбозор тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари




