Қоровулбозор: “Истиқлол” фермер хўжалиги ғалла топшириш режасини 100 тонна ортиғи билан бажарди.
2025-06-20 08:20:00 / Янгиликлар

Фермер хўжалиги раҳбари Ҳасан Рўзиев ер билан тиллаша оладиган ҳақиқий миришкор деҳқонларимиздан бири.
Мазкур фермер хўжалиги 125 гектар майдонда "Алексиевич" навли ғалла етиштириб, 375 тонналик давлат режасини қариб 100 тонна ортиғи билан бажарди.
Албатта ушбу натижалар ортида машаққатли меҳнат турганлигини унутмаслигимиз лозим.
-Меҳнатларимиз самараси ўлароқ жорий йилда ғалладан мўл ҳосил йиғиштириб олдик. Шартномавий режани ортиғи билан бажариб юзимиз ёруғ бўлди. Эндиликда даромадимиздан техникалар харид қилиш, ишчиларимизнинг моддий манфаатдорлигини оширишга сарфлаймиз. Ғалладан бўшаган майдонларга озуқа экин сифатида маккажўхори ҳамда кечки картошка экяпмиз. Бу ҳам фермер хўжалигимиз иқтисодий имкониятларини оширишга ёрдам беради – дейди Ҳасан Рўзиев.
Ҳасан Рўзиев ўз даласида 2 гектар майдонда пиёз ҳам етиштирмоқда. Пиёздан 40-45 центнер ҳосил олиш кўзланган.
105 гектар ерга қўшқатор усулида “хитой” навли чигит қадалган.
Экилган пахталар ҳам кўзни қувонтиради. Қўшқатор усулида экилганлиги ҳосилни оширишга имкон яратмоқда. Қаҳрамонимиз пахтадан 70-80 центнер ҳосил олишни мақсад қилган. Бунинг учун эса агротехник тадбирлар ўз вақтида олиб борилмоқда.
Мана шундай фермерларимиз бор экан, дастурхонларимиз тўкин, бозорларимиз арзон бўлаверади.
Қоровулбозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати








