Қоровулбозор туманида “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди.
2026-11-22 14:40:00 / Янгиликлар

Танловда ҳар бир маҳалла томонидан тақдим этилган намунали ташаббуслар, ободонлаштириш ишлари, фуқароларнинг ўз ҳудудини ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси ўрганилди.
Ҳакамлар ҳайъати хонадон ва кўчаларнинг тозалиги, яшил макон яратиш бўйича қилган ишлари, маҳалла инфратузилмасининг яхшиланиши, аҳоли ўртасидаги ҳамжиҳатлик ва фаоллик, ташаббускорлик ва ўз ҳудудини ривожлантиришдаги натижалар каби мезонлар асосида баҳолашди.
Кўрик-танлов якунлари бўйича “Обод хонадон” йўналиши бўйича Имом Бухорий маҳалласидан Ўктам Рўзиев, “Обод кўча” йўналиши бўйича "Чўлқувар" маҳалласидан Матлуба Қодирова, “Обод маҳалла” йўналиши бўйича эса "Бўзачи" маҳалласи раиси Нарзиева Гулнора ғолиб деб топилди.
Ғолиблар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
✍️ Қоровулбозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати





