“ЎЗБЕКИСТОН – 2026” XV МИЛЛИЙ АХБОРОТ-КУТУБХОНА ҲАФТАЛИГИ БОШЛАНДИ!
2026-11-16 11:30:00 / Янгиликлар
Қоровулбозор тумани ахборот-кутубхона марказида туман оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда Республика Маънавият ва маърифат марказининг туман бўлинмаси билан ҳамкорликда фаол китобхонлар иштирокида “Ўзбекистон – 2026” ХВ Миллий ахборот-кутубхона ҳафталигининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбир давомида ҳафталикнинг мазмун-моҳияти, китобхонлик маданиятини юксалтириш, аҳолининг, айниқса, ёшларнинг мутолаага бўлган қизиқишини ошириш ҳамда китобнинг инсон ҳаётидаги беқиёс ўрни ҳақида фикрлар билдирилди.
Шунингдек, фаол китобхонлар ўзларининг китоб мутолааси борасидаги фикр ва таассуротлари билан ўртоқлашдилар.
Ҳафталик доирасида китоб кўргазмалари, маънавий-маърифий учрашувлар, адабий кечалар ва турли қизиқарли лойиҳаларни ташкил этиш режалаштирилган.
✍️ Қоровулбозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати




