Тиббиёт муассасасининг қишки мавсумга тайёргарлиги кўздан кечирилди
2026-11-10 10:30:00 / Янгиликлар
Бугун, Қоровулбозор тумани ҳокими Ўткир Ҳамроев туман тиббиёт бирлашмасида бўлиб, муассасанинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги, биноларнинг иситиш тизими ҳамда беморлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Ўрганиш давомида хоналарда зарур ҳароратни таъминлаш, иситиш тизимларининг барқарор ишлаши ва беморлар учун қулай муҳит яратиш масалаларига эътибор қаратилди.
Туман ҳокими масъулларга қиш мавсумини беталафот ўтказиш, тиббиёт муассасасида иссиқлик таъминотини узлуксиз ташкил этиш ҳамда беморларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада яхшилаш юзасидан аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берди.
✍️ Қоровулбозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати








