Қоровулбозорда тиббиёт ходимларининг касб байрами кенг нишонланди
2026-11-09 19:10:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикасининг 2006-йил 12-сентябрдаги ЎРҚ-47-сонли Қонунига мувофиқ, ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси мамлакатимизда “Ўзбекистон Республикаси тиббиёт ходимлари куни” сифатида нишонланади.
Ушбу сана муносабати билан Қоровулбозор туманидаги “Фарҳод” тантаналар мажмуасида байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбирда туман ҳокими Ўткир Ҳамроев сўзга чиқиб, инсон саломатлигини асрашдек шарафли ва масъулиятли вазифани зиммасига олган барча тиббиёт ходимларини касб байрами билан самимий табриклади ҳамда уларга эзгу тилакларини билдирди.
Байрам тадбирида йил давомида ўзининг фидойилиги, касбий маҳорати ва самарали фаолияти билан ажралиб турган бир гуруҳ тиббиёт ходимлари туман ҳокимининг ташаккурномалари ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Байрам шукуҳи хушовоз хонандалар ижросидаги куй-қўшиқлар билан давом этди.
✍️ Қоровулбозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати







