#Байрам_табриги
2026-11-08 09:00:00 / Раҳбариятнинг баёнотлари ва нутқлари

Барчамиз яхши англаймизки, халқ саломатлиги — жамиятнинг энг бебаҳо бойлигидир. Зеро, тинчлик ва соғлиқ ҳукм сурган юртда тараққиёт, фаровонлик ва бахтли ҳаёт учун мустаҳкам замин яратилади.
Халқимиз сизларни дунёдаги энг шарафли касб эгаларидан бири, муқаддас қасамёдига содиқ, ўз касбига фидойи инсонлар сифатида эъзозлайди. Чунки сизларнинг билим ва тажрибангиз, касбий маҳоратингиз, энг муҳими, инсоний меҳрингиз туфайли инсонлар ҳаёти асралади, саломатлиги тикланади ва умидларига қанот бағишланади.
Қадрли шифокорлар, ҳурматли тиббиёт ходимлари!
Сизларни касб байрамингиз билан яна бир бор муборакбод этиб, шарафли фаолиятингизда куч-ғайрат, мустаҳкам соғлиқ, оилаларингизга тинчлик-хотиржамлик, хонадонларингизга файз-у барака тилайман.
Қўлларингиз дард кўрмасин, эзгу меҳнатингиз доимо эл ардоғида бўлсин! Доимо соғ-омон бўлинг!
Ўткир Ҳамроев,
Қоровулбозор тумани ҳокими
