ЗУЛФИЯХОНИМ ИЗДОШЛАРИ — ЮКСАК МАРРАЛАР САРИ!
2026-10-28 10:30:00 / Янгиликлар

Ана шундай эзгу мақсадлар йўлида Қоровулбозор туманида Зулфия номидаги Давлат мукофотига муносиб номзодларни аниқлашга қаратилган саралаш босқичи ташкил этилди.
Истеъдод, билим ва интилиш бир майдонда жам бўлди!
Танловда иштирок этган иқтидорли қизлар ўзларининг билим ва тафаккури, ижодий изланишлари, эришган ютуқлари ҳамда келгусидаги мақсадлари билан ўртоқлашдилар.
Айниқса, ёшларнинг илм-фан, адабиёт, санъат, спорт ва бошқа соҳалардаги муваффақиятлари уларнинг юксак салоҳиятидан далолат берди.
Саралаш жараёнида номзодларнинг фаолияти, эришган натижалари ва ташаббуслари ҳакамлар ҳайъати томонидан кўриб чиқилди.
Зулфия номидаги Давлат мукофоти — нафақат юксак эътироф, балки ёш қизларни янги марралар сари руҳлантирувчи катта имкониятдир.
Қоровулбозорлик истеъдодли қизларнинг интилиши, шижоати ва ўз олдига қўйган эзгу мақсадлари уларнинг келажакда Ватанимиз равнақига муносиб ҳисса қўшишларига ишонч уйғотади.
Зулфияхонимга муносиб издош бўлиш — шараф, билим ва истеъдод билан юртга хизмат қилиш эса улкан масъулиятдир!
✍️ Қоровулбозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати




