Қоровулбозорда 24/7 кўчаси: савдо ва хизмат кўрсатиш учун янги имкониятлар яратилмоқда
2026-10-20 16:55:00 / Янгиликлар

“Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳалла” дастури доирасида барпо этилаётган мазкур кўчада замонавий пиёдалар йўлаклари, тунги ёритиш чироқлари ва дам олиш учун айвончалар қурилмоқда. Шунингдек, бу ерда кўчма савдо шохобчаларини ташкил этиш режалаштирилган.
Лойиҳа доирасида 100 нафардан ортиқ фуқаронинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик ва хизмат кўрсатиш фаолиятини ривожлантириш учун шароит яратиш кўзда тутилган.
Туман ҳокими кўчма савдо шохобчаларини белгиланган тартибда савдога чиқариш, уларнинг лойиҳаларини шаҳарсозлик меъёрлари ва талабларига мувофиқ ишлаб чиқиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берди.
Янги 24/7 кўчаси ҳудудда савдо ва хизмат кўрсатиш фаолиятини кенгайтириш билан бирга, аҳоли бандлигини оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.
✍️ Қоровулбозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати





