Қоровулбозорда пахта терими ва кузги ғалла экиш ишлари муҳокама қилинди
2026-09-17 21:05:00 / Янгиликлар

Мулоқотда жорий йилги пахта ҳосилини қисқа муддатларда ва сифатли йиғиб-териб олиш, мавсумни уюшқоқлик билан ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Пахта теримига замонавий техникаларни кенг жалб этиш билан бир қаторда, мавсумий ишларда қатнашиш истагидаги ишсиз аҳолини терим жараёнига жалб қилиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Бу орқали теримни белгиланган муддатларда якунлаш билан бирга, фуқароларнинг мавсумий даромад топиш имкониятини кенгаяди.
Учрашувда ҳар бир фермер хўжалиги кесимида терим жараёнини ташкил этиш, мавжуд техника ва меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш, етиштирилган ҳосилни ўз вақтида йиғиштириб олиш бўйича вазифалар белгиланди.
Шунингдек, 2027-йил ҳосили учун кузги ғалла экиш ишларини сифатли ва тизимли ташкил этиш масаласи ҳам кун тартибидан ўрин олди. Бунда ер майдонларини экишга тайёрлаш, агротехник тадбирларни белгиланган муддатларда бажариш ва экиш ишларини ўз вақтида якунлаш бўйича тегишли масалалар кўриб чиқилди.
Йиғилиш якунида масъулларга пахта терими ва ғалла экиш мавсумини белгиланган талаблар асосида ташкил этиш, мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш ҳамда ишларни ўзаро ҳамкорликда олиб бориш юзасидан аниқ топшириқлар берилди.
Қоровулбозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати







