#Байрам_табриги
2026-08-22 11:00:00 / Янгиликлар

Қоровулбозор туманида замонавий нефтни қайта ишлаш заводининг барпо этилиши мамлакатимиз саноат тараққиёти тарихидаги муҳим воқеалардан бири бўлди. Бугунги кунда корхона республикамиз иқтисодиётининг муҳим тармоқлари ва аҳолини зарур нефт маҳсулотлари билан таъминлашда алоҳида ўрин тутиб келмоқда.
Шу муносабат билан Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги ва “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” ташкил этилганининг 29 йиллиги билан корхона раҳбарияти, барча ишчи-ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзоларини чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
Заводнинг кўп йиллик фаолияти давомида мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини мустаҳкамлаш, нефт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжни таъминлаш ва ишлаб чиқариш барқарорлигини сақлаш йўлида минглаб фидойи мутахассисларнинг муносиб ҳиссаси бор.
Сизларнинг ўз касбингизга садоқат билан ёндашиб, масъулият ва фидойилик билан меҳнат қилаётганингиз юксак эътирофга лойиқ. Корхонанинг бугунги салоҳияти ва эришаётган натижаларида ҳар бир ходимнинг ҳалол ва машаққатли меҳнати мужассам.
Фурсатдан фойдаланиб, барчангизга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт-саодат, хонадонларингизга файзу барака ва осойишталик тилайман. Масъулиятли ва шарафли фаолиятингизда янги ютуқлар, улкан муваффақиятлар ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин.
Юртимиз тинч, халқимиз фаровон, осмонимиз мусаффо бўлсин!
Ҳурмат билан,
Қоровулбозор тумани ҳокими
Ўткир Ҳамроев
