#Таништирув
2026-07-29 13:10:00 / Янгиликлар
Бугун, туман ҳокимлигида туман ҳокими Ўткир Ҳамроев томонидан Қоровулбозор тумани ҳокимининг ўринбосари — Инвестициялар, саноат ва савдо бўлими бошлиғи лавозимига тайинланган Ғайрат Раупов жамоага таништирилди.

Таништирув давомида янги лавозимга тайинланган раҳбарнинг фаолият тажрибаси ҳақида қисқача маълумот берилди ҳамда зиммасига юклатилган устувор вазифалар белгилаб олинди.
Сўзга чиққанлар Ғайрат Рауповнинг масъулиятли фаолиятида муваффақият тилаб, ҳудуднинг инвестициявий салоҳиятини ошириш, саноатни ривожлантириш ва янги лойиҳаларни амалга ошириш йўлида самарали фаолият олиб боришига ишонч билдирдилар.
Қоровулбозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати









