#Тайинлов
2026-07-29 13:10:00 / Янгиликлар

Раупов Ғайрат Сойибович - Қоровулбозор тумани ҳокимининг ўринбосари - туман инвестисиялар, саноат ва савдо бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Ғайрат Раупов 1987-йил 11-августда Бухоро шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 2008-йилда Бухоро давлат университети, 2023 йилда Бухоро давлат университети ва Россия Федерацияси Қозон Федерал университети қўшма дастури тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 2008-йилда Бухоро вилояти ҳокимлиги иқтисодиёт бош бошқармаси бошлиғи котиби сифатида бошлаб, Бухоро вилояти ҳокимлиги иқтисодиёт бош бошқармаси кадрлар ва махсус ишлар бўлими 1-тоифали мутахассиси (2009-2011й), Бухоро вилояти ҳокимлиги иқтисодиёт бош бошқармаси вилоятни комплекс ривожлантириш прогнозлари ва мониторинги йиғма бўлими етакчи мутахассиси (2011-2012й), Бухоро вилояти ҳокимлиги Иқтисодиёт бош бошқармаси ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш прогнозлари ва мониторинги бўлими етакчи мутахассиси (2012-2012й), Бухоро вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши ижтимоий суғурта бўлими тармоқлар билан ишлаш бўйича йўриқчиси, ижтимоий суғурта бўлими мудири ўринбосари, мудири (2012-2016й), Бухоро вилоят ҳокимлиги аппарати ахборот – тахлил гуруҳи бош мутахассиси (2016-2018й), Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Бухоро вилояти бўйича масъул ташкилотчиси (2018-2019й) лавозимларида ишлаган.
Тайинловга қадар Бухоро шаҳридаги “АУТҲЕНТИC ТРАВЕЛ” масъулияти чекланган жамияти ижрочи директори лавозимида фаолият юритган.
Оилали, 4 нафар фарзанди бор.
Ғайрат Рауповнинг келгусидаги ишларига муваффаққиятлар тилаймиз.
Қоровулбозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати
