Қоровулбозор туман техникумида “Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” касбий маҳорат миллий танловининг 1-босқичи давом этмоқда.
2026-06-02 15:50:00 / Янгиликлар
Қоровулбозор туман техникумида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ташкил этилган “Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” касбий маҳорат миллий танловининг 1-босқичи юқори савияда ўтказилмоқда.

Мазкур танлов ёшларнинг касбий билим ва кўникмаларини намоён этиш, уларнинг касбга бўлган қизиқишини янада ошириш ҳамда меҳнат бозорида рақобатбардош мутахассисларни тайёрлашга хизмат қилади.
Танлов жараёнларида иштирокчилар ўзлари эгаллаётган касблар бўйича назарий билимлари ва амалий маҳоратларини синовдан ўтказиб, белгиланган топшириқларни бажариш орқали ўз салоҳиятларини намойиш этмоқдалар.
Баҳолаш жараёнлари шаффофлик ва холислик тамойиллари асосида малакали экспертлар томонидан амалга оширилмоқда.
Қоровулбозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати





