#Хотира_абадий_Қадр_муқаддас
2026-05-08 18:35:00 / Янгиликлар
9-май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан “Хотира хиёбони”да эҳсон дастурхони ёзилди.

Тадбирда туман ҳокими, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар, фахрийлар ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.
Эҳсон дастурхони атрофида Қуръон тиловат қилиниб, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, фронт ортида меҳнат қилган фахрийлар ҳамда бугунги тинч ҳаётимиз учун фидокорона хизмат қилган инсонлар ҳаққига дуолар қилинди.
Мазкур эҳсон тадбири халқимизнинг хотира ва қадрлашга бўлган юксак эътибори, меҳр-оқибат ва бирдамлик фазилатларининг яна бир ёрқин ифодаси бўлди.
Қоровулбозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати








