Қоровулбозор туманида “Давлат хавфсизлик хизмати кубоги” мусобақаларига старт берилди.
2026-04-07 12:15:00 / Янгиликлар
Қоровулбозор туманида спортнинг мини футбол ва футбол спорт турлари бўйича “Давлат хавфсизлик хизмати кубоги” мусобақаси учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирда туман ҳокими Ўткир ҳамроев, Давлат хавфсизлик хизмати ходими, корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда ёшлар иштирок этишди.
Очилиш маросимида сўзга чиққанлар иштирокчиларга келгусидаги ўйинларда омад ва зафарлар тилашди.
Мазкур спорт мусобақаси туманимиздаги 7 та маҳаллалар ўртасида 2 та гуруҳга бўлинган ҳолда 16-30 ёшгача бўлган уюшмаган ёшлар ўртасида жорий йилнинг апрел-май ойларида ўтказилиши режалаштирилган.
Мусобақа туман, вилоят ва республика босқичларига қадар давом этади.
Ғолиблар ташкилотчиларнинг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланади.
Қоровулбозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати









