#Тайинлов
2026-04-06 14:10:00 / Янгиликлар

Джунаитов Ғанишер Неъматович - Қоровулбозор тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи этиб тайинланди.
Ғ.Джунаитов 1982-йил 5-октябрда Вобкент туманида туғилган. Маълумоти — олий. 2005-йил Бухоро озиқ-овқат ва енгил-саноат технологияси институти (кундузги), 2007-йил Бухоро озиқ-овқат ва енгил-саноат технологияси институти (магистратура) ни тугатган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – касб-таълими: иқтисодиёт, тармоқлар иқтисодиёти.
Меҳнат фаолиятини 2001-йилда Бухоро озиқ-овқат ва енгил-саноат технологияси институти "Маркетинг" кафедраси ўқитувчилигидан бошлаб, Когон шаҳар ғазначилик бўлинмаси гуруҳ бошлиғи (2007-2008), Когон шаҳар ғазначилик бўлинмаси бошлиғи ўринбосари, юридик мажбуриятларни рўйхатга олиш ва нархлар мониторинги сектори бошлиғи (2008-2009), Бошқарма хўжалик субъектларида давлат улушига дивидентлар ҳисобланиши ва улардан фойдаланишни назорат қилиш бўлими бошлиғи (2009-2010), Бошқарма ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими муассасаларини молиялаштириш сектори бош иқтисодчиси (2010-2010), Бухоро нефтбаза унитар корхонаси бўйича Молия вазирлигининг молия инспектори (2010-2011), Бухоро вилояти "Қоракўлдонмахсулотлари" ҳиссадорлик жамияти бўйича Молия Вазирлигининг молия инспектори (2011-2011), Когон тумани ҳокимлиги молия бўлими мудири (2011-2011), Когон тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари (2011-2017), Когон тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари (2017-2017), Вобкент тумани ҳокимлиги аппарати ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари (2017-2017), Вобкент тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари (2017-2022), Бухоро вилояти мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи в.в.б (2022-2022), Бухоро вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Янги иш ўринларини ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий жамғармаси" Ижрочи директори (2022-2024), Бухоро вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари котибияти мудири (2024-2025) лавозимларида ишлаган.
2025-йилдан айни вақтга қадар у Қоровулбозор тумани ҳокимининг ўринбосари – инвестициялар, саноат ва савдо бўлими бошлиғИ лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Оилали, 3 нафар фарзанди бор.
Қоровулбозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати
