Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 19-сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш тўғрисида”ги ПФ–173-сон Фармонига мувофиқ, 2026-йил 15-январдан бошлаб республика бўйлаб муҳим тадбир — аҳ
2026-01-16 22:05:00 / Янгиликлар
Ушбу тадбирларни Қоровулбозор туманида ўз вақтида ва сифатли ташкил этиш мақсадида туман штаби ташкил этилган.

Туман ҳокими Ўткир Ҳамроев бошчилигидаги штаб аъзолари иштирокида "Жарқоқ" маҳалласида штаб фаолиятининг муҳокамаси ўтказилди.
Муҳокамада Тоғ-кон саноати ва геология вазирининг маслаҳатчиси Мирзабек Ҳасанов, туман ИИБ бошлиъги Алимардон Жумаев ва бошқа масъуллар иштирок этишди.
Аҳолини рўйхатга олиш жараёнини сифатли ва белгиланган муддатларда ташкил этиш бўйича муҳим масалалар муҳокама қилиниб, рўйхатга олишни сифатли амалга ошириш бўйича масъулларга зарур топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Қоровулбозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати






