Қоровулбозор туманида “Ватан ҳимоячилари куни” ҳамда туманимиз ташкил этилганлигининг 33 йиллиги кенг нишонланди.
2026-01-13 21:25:00 / Янгиликлар

Юртимизда Ватан ҳимояси каби улуғвор ишга ўзини бағишлаган ҳарбийларимиз катта ҳурмат ва эъзоз билан қадрланиб, ҳар йили “14-январ – Ватан ҳимоячилари куни” катта байрам ва шодиёна билан ўтказилади.
Мазкур сана ҳамда Қоровулбозор тумани ташкил этилганлигининг 33 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.
Туман маданият марказида ташкил этилган тадбирда туман ҳокими, туман ҳокимининг ўринбосарлари, ҳарбий қисм ҳамда корхона ва ташкилот раҳбарлари, нуронийлар, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Тадбирда туман ҳокими Ўткир Ҳамроев сўзга чиқиб, барчани қўшалоқ байрам билан табриклаб, ўзининг самимий тилакларини билдирди.
Шундан сўнг, бир гуруҳ ватан ҳимоячилари ва туманимиз равнақи йўлида самарали меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ фахрийларга туман ҳокимининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари топширилди.
Шунингдек, тадбир давомида ҳарбий қурол-аслаҳаларнинг кўргазмаси ҳам ташкил этилди.
Шундан сўнг, байрам тадбирлари бир пиёла чой устида давом этди.
Қоровулбозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати









