Халқ депутатлари Қоровулбозор тумани Кенгашининг навбатдаги йигирма иккинчи сессияси бўлиб ўтди.
2026-01-13 19:00:00 / Янгиликлар

Дастлаб, Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳияси янгради.
Сессияни туман Кенгаши раиси Бўстон Аслонов бошқариб борди.
Кун тартибидаги дастлабки масала - Қоровулбозор тумани Адлия бўлими томонидан норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати бўйича 2025 йилнинг 4-чораги давомида амалга оширилган ишлари юзасидан туман адлия бўлими бошлиғи Ғолиб Қличов ахборот берди.
Навбатдаги масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қоровулбозор туманидаги Халқ қабулхонаси етакчи мутахассиси Рустам Ортиқов сўзга чиқиб, “Қоровулбозор туманида 2025-йил давомида аҳоли мурожаатлари ва муаммолари билан ишлаш ҳолати тўғрисида” ахборот берди.
Шундан сўнг, “Қоровулбозор туманида 2025-йилнинг 12 ойи давомида ишсиз фуқароларни бандлигини таъминлаш ва камбағалларни даромадини яхшилаш бўйича эришилган натижалар тўғрисида” туман камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи Бекзод Шодиев депутатлар олдида ҳисобот берди.
Шунингдек, сессия ваколатига кирувчи бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Сессияда кўтарилган масалалар юзасидан депутатлар ўзланинг фикр ва мулоҳазаларини билдиришди.
Сессия ишида кўриб чиқилган масалалар юзасидан Кенгаш қарорлари қабул қилинди.
Қоровулбозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати









