#Тайинлов
2025-12-29 18:35:00 / Янгиликлар

Ҳамроев Нозимжон Нормурод ўғли - Қоровулбозор тумани ҳокимининг рақамли технологиялар ва сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
Нозимжон Ҳамроев 1994-йилда Навоий вилояти Қизилтепа туманида туғилган. Мутахассислиги касб талими: информатика ва ахборот технологияси, таълимда ахборот технологиялари. 2019-йилда Бухоро давлат университети ҳамда 2024-йилда Навоий давлат педагогика институтини магистратура босқичини тамомлаган.
Тайинловга қадар Навоий вилояти алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган "Кўриш имконияти чекланган" болалар учун ихтисослаштирилган "Нурли маскан" мактаб-интернати информатика фани ўқитувчиси сифатида фаолият юритган.
Оилали, 2 нафар фарзанди бор.
Нозимжон Ҳамроевнинг келгусидаги ишларига муваффақиятлар тилаймиз.
Қоровулбозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати
