#Оммавий_қабул
2025-12-29 17:55:00 / Янгиликлар

Қабул давомида ташкил этилган меҳнат ярмаркасида тумандаги барча корхона ва ташкилотлар жумладан, буджет ташкилотлари, тадбиркорлар, фермерлар ўзларининг мавжуд бўш иш ўринлари билан иштирок этишди.
Тижорат банклари тадбиркорлик қилиш истагида бўлган фуқароларга ўзларининг кредит линияларини тушунтиришди ҳамда уларга амалий ёрдам кўрсатишди.
Оммавий қабул давомида туман ҳокими Ўткир Ҳамроев фуқароларни шахсан қабул қилиб, уларнинг мурожаатларини тинглади.
Келиб тушган мурожаатларнинг бир қисми жойида ижобий ҳал этилган бўлса, муддат талаб этадиган мурожаатлар назоратга олиниб, тегишли масъулларга мурожаатларни қонун доирасида ўрганиб чиқиб, ижобий ҳал этиш бўйича аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Қоровулбозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати









