Туман ҳокими 7-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини ўрганди.
2025-12-23 21:30:00 / Янгиликлар
Қоровулбозор тумани ҳокими Ўткир Ҳамроев “Бўзачи” маҳалласида бўлиб, ушбу маҳаллада жойлашган 7-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида яратилган шароитлар ва қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини кўздан кечирди.

Туман ҳокими бинонинг иситиш тизими, тарбияланувчиларга яратилган шароитларни ўрганди.
Ўрганишлар якунида иситиш тизимини бир меъёрда ушлаб туриш, ёнғин хавфсизлик қоидаларига амал қилиш, ободонлаштириш ишларини ташкил этиш, дарахт кўчатлари ўтқазиш бўйича масъулларга аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берди.
Қоровулбозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати





