Қоровулбозор туманида умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ъъҲуқуқий-маърифий билимдонъъ кўрик-танлови ўтказилди.
2025-11-22 14:50:00 / Янгиликлар
Танловни ўтказишдан мақсад ёш авлод онгида ҳуқуқ ва бурч, ҳалоллик ва поклик тушунчаларини сингдириб бориш, Конституциянинг муҳим жиҳатларини уларга болалигидан бошлаб ўргатиш, ватанпарварлик туйғуларини ривожлантириш, ўқувчилар ўртасида ҳуқуқий маданиятни шакллантиришдан иборат.

Кўрик-танлов умумтаълим мактабларининг 9-11 синф ўқувчилари ўртасида ўтказилди ва Низомга белгиланган тест синови, ҳуқуқий билимдонлик ҳамда саҳна кўриниши шартлари асосида ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланиб борилди.
Якуний натижаларга кўра:
1-ўринни 1-мактабнинг "ЛЕХ ПРО" жамоаси;
2-ўринни 4-мактабнинг "Парламент" жамоаси;
3-ўринни 3-мактабнинг "Адолат" жамоалари қўлга киритдилар.
"ЛЕХ ПРО" жамоасига вилоят босқичида омад тилаймиз.
Қоровулбозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати







