Қизириқ туман адлия бўлими биносида жойлашган Халқ қабулхонасида туман ҳокими Ш.Алламуротов фуқароларнинг навбатдаги қабулини ўтказди
2026-11-20 18:00:00 / Туман ҳокими ва унинг ўринбосарлари томонидан ўтказилган сайёр қабуллар

Аҳоли муаммолари — доимий эътиборда: Қизириқ туманида фуқаролар қабули ўтказилди
Қизириқ туман адлия бўлими биносида жойлашган Халқ қабулхонасида туман ҳокими Ш.Алламуротов фуқароларнинг навбатдаги қабулини ўтказди, Шунингдек қабул жараёнида туман прокурорининг 1-ўринбосари Б.Холлиев ҳам қатнашди.
Очиқ мулоқотда аҳолининг дард-у ташвишлари, таклиф ҳамда муаммолари бирма-бир тингланди. Қабул давомида фуқаролар асосан қуйидаги йўналишларда ўз мурожаатларини йўлладилар:
🔹 Ижтимоий ҳимоя ва моддий қўллаб-қувватлаш;
🔹 Коммунал соҳадаги муаммолар;
🔹 Ҳудудий инфратузилмани ривожлантириш ва бошқа долзарб масалалар.
Натижа ва ижро назорати: Кўтарилган ҳар бир масала юзасидан тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига аниқ муддатли топшириқлар юклатилди. Жойида ҳал этиш имкони мавжуд бўлган мурожаатлар бўйича фуқароларга батафсил ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Қўшимча ўрганиш ва вақт талаб этадиган масалалар эса мутасадди идоралар билан ҳамкорликда қатъий назоратга олинди.
Инсон қадри ва унинг манфаатларини улуғлаш — ҳар бир мурожаатга масъулият билан ёндашиш ҳамда муаммоларга амалий ечим топишдан бошланади.
