Қизириқ туманида фуқаролар қабули: Ҳар бир мурожаат – эътиборда ва назоратда
2026-11-06 18:00:00 / Туман ҳокими ва унинг ўринбосарлари томонидан ўтказилган сайёр қабуллар

Қизириқ туман адлия бўлими биносидаги Халқ қабулхонасида туман ҳокими Ш. Алламуротов томонидан фуқароларнинг навбатдаги очиқ мулоқоти ўтказилди.
Мулоқот давомида аҳолини қийнаб келаётган асосий масалалар — ижтимоий қўллаб-қувватлаш, коммунал соҳа ва ҳудудий инфратузилмани яхшилаш бўйича тушган мурожаатлар бирма-бир тингланди.
Жойида ечими бор масалалар бўйича фуқароларга ҳуқуқий тушунтириш берилди;
Вақт талаб этадиган мурожаатлар бўйича тегишли раҳбарларга аниқ муддатли топшириқлар берилди ва алоҳида назоратга олинди.
Инсон қадри ва унинг манфаатларини таъминлаш — ҳар бир мурожаатга масъулият билан амалий ечим топишдан бошланади.
