Аҳоли билан очиқ мулоқот: Қизириқ туманида навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди
2026-10-23 17:45:00 / Туман ҳокими ва унинг ўринбосарлари томонидан ўтказилган сайёр қабуллар

Қизириқ туман адлия бўлими биносида жойлашган Халқ қабулхонасида туман ҳокими Шерхон Алламуротов иштирокида навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.
Мулоқот жараёнида аҳолини қийнаётган муаммолар, таклиф ва мурожаатлар юзма-юз тингланди. Қабул давомида фуқаролар асосан қуйидаги йўналишлар бўйича мурожаат қилишди:
⏺️ Ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва қўллаб-қувватлаш;
⏺️ Коммунал соҳадаги масалалар;
⏺️ Маҳалларнинг инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда бошқа долзарб муаммолар.
Натижа ва назорат: Учрашувда кўриб чиқилган ҳар бир масала бўйича тегишли соҳа раҳбарларига аниқ вазифалар юклатилиб, уларни қонуний ва амалий ҳал этиш учун муайян муддатлар белгиланди. Шу жойнинг ўзида ечилиши мумкин бўлган мурожаатларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Қўшимча ўрганиш ва вақт талаб этадиган масалалар эса масъул идоралар билан биргаликда алоҳида назоратга олинди.
Инсон қадрини улуғлаш ва унинг манфаатларини таъминлаш — ҳар бир мурожаатга масъулият билан ёндашиш ҳамда уларга аниқ ечим топишдан иборатдир.
