ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА
2026-09-11 16:00:00 / Туман ҳокими ва унинг ўринбосарлари томонидан ўтказилган сайёр қабуллар

Қабул давомида фуқароларнинг мурожаатлари, таклиф ва муаммолари бевосита тингланди.
Мурожаатларда асосан аҳолини қийнаб келаётган ижтимоий, коммунал, инфратузилмавий ҳамда бошқа масалалар юзасидан мурожаатлар билдирилди.
Ҳар бир мурожаат юзасидан масъулларга тегишли вазифалар юклатилиб, муаммоларни қонуний тартибда ва амалий жиҳатдан ҳал этиш бўйича зарур чораларни кўриш белгиланди.
Шунингдек, айрим масалалар юзасидан мурожаатчиларга жойида тегишли тушунтириш ва тавсиялар берилди. Қўшимча ўрганиш ҳамда вақт талаб этадиган мурожаатлар эса мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда назоратга олинди.
Фуқаролар билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш ва ҳар бир масалага масъулият билан ёндашиш — аҳоли билан ишлашнинг муҳим мезони сифатида қайд этилди.
Халқ қабулхонаси — халқ дардини тинглаш, муаммога ечим топиш ва мурожаат ортидан амалий натижага эришиш майдонидир.
