Қизириқ туманида навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди
2026-08-28 16:00:00 / Туман ҳокими ва унинг ўринбосарлари томонидан ўтказилган сайёр қабуллар

Бугун Қизириқ тумани ҳокими Ш.Алламуротов туман Адлия бўлими биносида (Халқ қабулхонасида) туман аҳолиси учун навбатдаги шахсий қабулини ўтказди.
Фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш, уларнинг қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда мавжуд масалаларга ижобий ечим топиш мақсадида ташкил этилган мулоқотда туман сектор раҳбарлари, тегишли корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари ҳам иштирок этди.
Қабул давомида фуқаролар томонидан бандлик, уй-жой, кредит, ижтимоий ёрдам, коммунал хўжалиги ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш каби турли йўналишлардаги мурожаатлар билдирилди.
Ҳар бир мурожаат диққат билан тингланиб, уларнинг аксариятига шу ернинг ўзида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Муддати талаб этиладиган масалалар бўйича тегишли масъулларга аниқ вазифалар юклатилиб, уларнинг ижроси туман ҳокими томонидан алоҳида назоратга олинди.
