Қизириқ туманида фуқаролар учун навбатдаги сайёр қабул ўтказилди
2026-08-14 14:00:00 / Туман ҳокими ва унинг ўринбосарлари томонидан ўтказилган сайёр қабуллар
Қизириқ туманида фуқаролар учун навбатдаги сайёр қабул ўтказилди

Қизириқ туманида фуқаролар учун навбатдаги сайёр қабул ўтказилди
👉Бугун Қизириқ туман ҳокими Ш. Алламуротов ва туман прокурори Ш. Мамирқулов томонидан туман Адлия бўлими биносида жойлашган Халқ қабулхонасида навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.
👉Учрашувда туман сектор раҳбарлари, тегишли корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари иштирок этиб, аҳолининг дарду ташвишларини тинглашди, уларни қийнаб келаётган муаммоларга ечим излашди.
Мурожаатлар қамрови: Фуқаролар томонидан тадбиркорликни ривожлантириш, бандликни таъминлаш, моддий ёрдам олиш, уй-жой, коммунал хўжалиги, ер ажратиш ва соғлиқни сақлаш каби қатор масалалар юзасидан мурожаатлар қилинди.

