Фуқаролар мурожаатлари эътибор марказида
2026-08-12 18:00:00 / Туман ҳокими ва унинг ўринбосарлари томонидан ўтказилган сайёр қабуллар
Қизириқ туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Ҳусниддин Жовлиев томонидан туман Халқ қабулхонаси биносида навбатдаги шахсий қабул ўтказилди.

Қабул давомида фуқаролар томонидан бандлик, ёшларни қўллаб-қувватлаш, таълим, ижтимоий ёрдам, уй-жой, инфратузилма ҳамда бошқа долзарб масалалар юзасидан мурожаатлар билдирилди.
Ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб, тегишли ташкилот ва мутасаддилар иштирокида муаммоларни қонуний ва амалий жиҳатдан ҳал этиш бўйича зарур чоралар белгиланди.
Шунингдек, айрим масалалар жойида ҳал этилган бўлса, қўшимча ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар юзасидан масъулларга аниқ топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.
