Фуқаролар мурожаатлари ўрганилди
2026-08-13 10:30:00 / Туман ҳокими ва унинг ўринбосарлари томонидан ўтказилган сайёр қабуллар
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Сурхондарё вилояти Бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Акбар Абдуллаевич Жумаев томонидан Қизириқ туман Халқ қабулхонаси биносида фуқаролар учун навбатдаги шахсий қабул ўтказилди.

Қабул давомида фуқароларнинг банк-молия тизими, кредит ва бошқа молиявий масалалар, шунингдек, аҳоли томонидан билдирилган турли муаммо ва таклифлари тингланди.
Ҳар бир мурожаат масъуллар иштирокида атрофлича кўриб чиқилиб, фуқароларга тегишли тушунтириш ва тавсиялар берилди. Қўшимча ўрганиш ҳамда амалий ечим талаб этадиган мурожаатлар юзасидан масъул ташкилотларга тегишли топшириқлар берилиб, уларнинг ижроси назоратга олинди.
Шахсий қабулларнинг асосий мақсади — фуқаролар мурожаатларини жойида ўрганиш, мавжуд муаммоларга қонуний ва амалий ечим топиш ҳамда аҳолининг банк-молия хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришдан иборат.
