Ташаббусли бюджет” доирасидаги ноқонуний рекламалар юзасидан огоҳлантириш
2026-07-29 18:00:00 / Очиқ маълумотлар

⚠️ “Ташаббусли бюджет” доирасидаги ноқонуний рекламалар юзасидан огоҳлантириш
Фуқароларнинг бюджет жараёнларида фаол иштирокини таъминлашга қаратилган “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида овоз бериш ихтиёрий бўлиб, бунинг учун ҳеч қандай тўлов ёки моддий рағбатлантириш назарда тутилмаган.
Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда норасмий Телеграм-ботлар орқали овоз бериш эвазига пул мукофоти ваъда қилинаётган рекламалар тарқалмоқда. Бундай ҳолатлар фуқароларни чалғитиши ҳамда жараённинг шаффофлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
📌 Рақобат қўмитаси қуйидагиларни эслатади:
✔️ Овоз бериш фақат “Очиқ бюджет” ахборот портали, унинг расмий мобил иловалари ва Telegram’даги расмий бот орқали амалга оширилади;
✔️ Берилган овозлар учун ҳеч қандай ҳақ ундирилмайди ва фуқароларга моддий рағбатлантириш берилмайди;
✔️ Норасмий ботлар ва уларнинг рекламаларига ишониш ҳуқуқий оқибатларга олиб келиши мумкин.
