📌 Халқ билан мулоқот: Муаммоларга жойида ечим изланмоқда
2026-06-22 10:00:00 / Туман ҳокими ва унинг ўринбосарлари томонидан ўтказилган сайёр қабуллар

Бугун Қизириқ тумани Халқ қабулхонаси биносида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, уларнинг дарду ташвишларини тинглаш мақсадида навбатдаги шахсий қабул бўлиб отди.
Туман ҳокимининг Қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари О.Паёнов иштирокида ўтказилган ушбу қабулда асосан ҳудуддаги деҳқон ва фермерлар, томорқа эгалари ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасига дахлдор масалаларда қийналаётган фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.
Мулоқот давомида ер ажратиш, сув таъминоти, имтиёзли кредитлар, субсидия олиш ҳамда деҳқончилик фаолиятини кенгайтириш билан боғлиқ бир қатор масалалар ўртага ташланди.
📥 Қабул қилинган мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилган бўлса, вақт ва қўшимча ўрганиш талаб қиладиган муаммолар бўйича тегишли мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.
“Мақсадимиз — қишлоқ хўжалиги соҳасида меҳнат қилаётган ҳар бир фуқаронинг муаммосини тинглаш ва уларга қонуний ёрдам бериш орқали тумандаги аграр салоҳиятни янада оширишдир”,
