Қизириқ туман ИИБ ЖХХ ХПБ ХҚМБ катта инспектори лейтенант Ш.Ш.Ибрагимованинг туман хотин қизларига мурожаати.
2026-06-05 11:00:00 / Янгиликлар

Бугунги кунда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга нисбатан ҳар қандай тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш жамиятимиз олдидаги муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Ҳар бир инсоннинг қадр-қиммати, шаъни ва ҳуқуқлари қонун билан муҳофаза қилинади.
Тазйиқ ва зўравонлик нафақат жисмоний, балки руҳий, иқтисодий ва бошқа кўринишларда ҳам намоён бўлиши мумкин. Бундай ҳолатлар оила муҳитига, фарзандлар тарбиясига ва жамият барқарорлигига салбий таъсир кўрсатади.
Шу сабабли, хотин-қизларга нисбатан ҳурмат ва эътиборни кучайтириш, оилада ўзаро тушуниш ва меҳр-оқибат муҳитини шакллантириш муҳим аҳамиятга эга. Тазйиқ ёки зўравонлик ҳолатларига дуч келган шахслар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, маҳалла фуқаролар йиғини, хотин-қизлар фаоллари ва тегишли ташкилотларга мурожаат қилишлари мумкин.
