Пайшанба ёшлар куни муносабати билан ёшларни тадбиркорликка йўналтириш ҳамда қишлоқ хожалиги ва полиз экинларини етиштиришга қизиқтириш бўйича тарғибот тадбири.
2026-06-04 11:00:00 / Янгиликлар
Пайшанба ёшлар куни муносабати билан ёшларни тадбиркорликка йўналтириш ҳамда қишлоқ хожалиги ва полиз экинларини етиштиришга қизиқтириш бўйича тарғибот тадбири.

Бугун Қизириқ тумани прокурори Ш. Мамирқулов ташаббуси билан тумандаги оталиқга олинган ёшларни тадбиркорлик фаолиятига йўналтириш, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасига бўлган қизиқишини ошириш мақсадида Ангор туманининг “Юқори Таллимарон” маҳалласига амалий экскурсия ташкил этилди.
Туман прокурори ўринбосари Б.Холиев туман Департамент бошлиги А.Ҳамдамов, туман ҳокимлик ва ИИБ вакиллари иштирокида мазкур экскурсия давомида ёшлар ҳудуддаги илғор тадбиркорлар фаолияти, замонавий иссиқхона хўжаликлари, томорқадан самарали фойдаланиш тажрибалари ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва даромад манбаига айлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар.
